ЕИ саммитида Россияга қарши санкцияларнинг минтақага таъсири кўриб чиқилади
Бугун Парижда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи норасмий саммити Россияга қарши санкция ва Украинанинг тузилмага эҳтимолий аъзолиги масаласига бағишланади.
“REGNUM” хабарига кўра, ЕИнинг юқори мартабали вакили журналистларга шундай маълумот берган.
Йиғилишда Россияга нисбатан қўшимча чекловлар, шунингдек, санкциянинг минтақага салбий таъсири таҳлил этилади.
Муҳокамага қўйиладиган энг муҳим мавзулардан яна бири Украинани ЕИга қабул қилиш эҳтимоли экани айтилмоқда. Бу масала Украина ҳукумати сўровига мувофиқ кун тартибидан ўрин олган.