ЕИ Россияни яна бир қора рўйхатга киритди
Брюссель Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори мамлакатлар қора рўйхатига қўшди, деб хабар тарқатди “Politico” нашри икки нафар Европа Иттифоқи расмийси ва тегишли ҳужжатларга таяниб.
Айни қадам молия институтларини ҳар қандай транзакция бўйича тегишли текширувни кучайтиришга ундайди. Аниқроғи банкларни қўшимча хавфни камайтириш чорасини кўришга мажбурлайди.
Молиявий ҳаракат бўйича ишчи гуруҳ (FATF) Россиянинг аъзолигини 2022 йил тўхтатган, аммо Украина ҳукумати томонидан тақдим этилган далилларга қарамай, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка каби БРИКС мамлакатлари қаршилиги туфайли РФ қора рўйхатга киритилмаганди.
С.Раҳимов, ЎзА