Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ Россияни айланиб ўтадиган янги транспорт йўлакларини яратиш тарафдори эканини таъкидламоқда
11:35 / 2022-11-21

Евроиттифоқ Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш, жумладан, Россияни айланиб ўтадиган янги транспорт йўлакларини қуриш тарафдори. Якшанба куни ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель шу ҳақда фикр билдирди.

Унинг айтишича, Россия ва Хитой Марказий Осиёда муҳим ўрин тутишда давом этмоқда. Шу билан бирга, мазкур минтақа мамлакатлари савдо ва ташқи сиёсат муносабатларини диверсификация қилишга интилмоқда. Бунда улар Европа иттифоқини энг мақбул ҳамкор сифатида кўрмоқда. ЕИ ҳам ўз навбатида, “мазкур ўзгаришлардан фойдаланиб қолиш”ни истайди.

"Биз минтақа билан алоқаларни чуқурлаштиришимиз, унинг энергетика ва бошқа жуда муҳим бўлган хомашё маҳсулотларини етказиб бериши ҳамда Россияга қараб қолмаган янги транспорт йўлакларини яратиш имкониятларини ўзида мужассам этган улкан салоҳиятини ишга солишимиз керак", – деб ёзди Европа дипломатияси раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Бу ерда гап Баррелнинг яқинда Қозоғистонга қилган ташрифи чоғида муҳокама қилинган Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш устида бормоқда.

Унинг таъкидлашича, ЕИ Марказий Осиёнинг асосий савдо ва инвестициявий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. "Ўтган ўн йилда ЕИ минтақага 100 миллиард евродан ортиқ инвестиция киритди. Тўғридан-тўғри инвестиция киритиш бўйича Европа Иттифоқи Россия ва Хитойни анча ортда қолдиради", – дея қўшимча қилган у.