ЕИ Россияга қарши янги санкция қўлламоқчи
Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши санкциянинг 17-тўплами бўйича келишиб олди, дея хабар тарқатди “Франс Пресс” агентлиги дипломатларга таяниб.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари июнь ойи охиригача Россияга қарши навбатдаги санкция жорий қилиниши мумкинлигини ёзганди. Душанба куни ЕИ давлатлари доимий вакиллари шу масалани келишиб олди. Ҳужжат тафсилоти 20 май куни бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирлари йиғилишида маъқулланиши режалаштирилган.
Ўз навбатида, РФ Ғарб давлатлари томонидан қўйилаётган чекловлар босимига дош бера олишини таъкидлаб келади. Шунингдек, Москва санкция сиёсати муваффақиятсизликка учраганини тан олиш учун Ғарбда жасорат етишмаётганини иддао қилади.