ЕИ Россияга қарши санкцияни кучайтирди
Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция мажмуасини тасдиқлади. Натижада РФнинг 116 жисмоний ва юридик шахси чекловга дуч келди.
“AзерТAЖ” хабарига кўра, ҳужжат ЕИ Кенгаши сайтида эълон қилинган.
Бу гал “қора рўйхат”га РФ, Хитой, БAA ва Туркиянинг 61 компанияси киритилган. Бу жамоалар икки томонлама технология экспортида муайян тақиққа учрайди.
Европа Иттифоқи Россиядан суюлтирилган газ сотиб олишда давом этади, бироқ реэкспортга рухсат йўқ. Ҳарбий товарларни учинчи давлатга сотувчи ЕИ компаниялари қурол-аслаҳанинг Россияга реэкспорт қилииниши хавфини аниқлаши ва баҳолаши керак.