Европа Иттифоқи Россияга нисбатан яна бир санкция тўпламини тайёрламоқда.
Янги чора Украинадаги келишув муваффақиятсиз тугаган тақдирда, вазиятни АҚШ томонидан қўлланадиган эҳтимолий чоралар билан мувофиқлаштиришни тақозо этади, деди Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро “Франc Пресс” агентлигига.
Аввалроқ “Блумберг” Республикачилар партиясидан сенатор Линдси Грэм АҚШ Конгресси юқори палатаси аъзолари томонидан Россиядан энергия ресурслари сотиб олувчи мамлакатлар товарларига 500 фоизлик бож жорий этиш бўйича қонунчилик ташаббуси илгари сурилаётгани ҳақида хабар берганини ёзганди.
– Биз, европаликлар, Америка ташаббусига 17-санкция тўплами билан қўшиламиз, – деган фаранг мулозими. – Кеча Линдси Грэмга ваъда бердикки, ушбу икки санкция жамланмасини ҳам мазмунан, ҳам ўз муддатида мувофиқлаштиришга ҳаракат қиламиз.
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас аввалроқ уюшманинг май ойидаги йиғилишида Россияга қарши навбатдаги санкция мавзуси кўриб чиқилиши тўғрисида гапирган эди.
С.Раҳимов, ЎзА