ЕИ қурол харид қилиш учун Украинага навбатдаги ёрдам пакетини ажратди
ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель душанба куни иттифоқ ташқи ишлар вазирликлари кенгаши якуни бўйича берган интервьюсида Европа Иттифоқи Украинага қурол сотиб олиш учун 500 евро ажратишини тасдиқлади.
"Барча вазирлар Украинага зарур ёрдам беришни давом эттириш масаласи бўйича ягона позицияда эканини билдиришди. Ҳарбий ёрдам учун янги транш ажратиш бўйича сиёсий қарор қабул қилинди", – деди у.
Ҳозиргача Европа Иттифоқининг Украинага кўрсатган ҳарбий ёрдами 2,5 миллиард еврога етди. Жозеп Борель янги ажратилган молиявий ёрдамнинг аниқ муддатини ошкор қилмади, дейилади хабарда.
Россия аввал Киевга қурол етказиб бераётгани учун НАТО давлатларига норозилик баённомасини жўнатган эди.