Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ музлатилган Россия активидан Украинани молиялаштирмоқчи
11:10 / 2025-12-04

Европа Иттифоқи кейинги икки йил ичида Украинани молиялаштириш учун музлатилган Россия активидан фойдаланиш режаси тафсилотини эълон қилди.

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен тузилма 2026-2027 йилларда Украина молиявий ва ҳарбий эҳтиёжининг учдан икки қисмини қоплаш ниятини маълум қилди. Халқаро валюта жамғармаси Киевга зарур суммани 160 миллиард долларга баҳолаган. Шундан 105 миллиард долларини ЕИ ажратади.

ЕК РФ маблағини мусодара қилишга муқобил таклифни ҳам илгари сурди: Пул Россиядан мусодара қилинмайди. Яъни, Москва уруш натижасида етказилган улкан вайронагарчилик учун бадал тўласа, Киев қарзини қайтаради. Агар келишув рад этилса, актив музлатилган ҳолатда қолади. Бинобарин, мусодара жараёни мутлақ муросага келишни талаб этмайди, балки “кўпчилик” томонидан тасдиқланиши мумкин.

Бундан ташқари ЕИ 2027 йил охирига қадар Россия гази импортини тўхтатишга рози бўлди. Энди Брюссель ҳам аста-секин Россия нефтидан воз кечади. Суюлтирилган табиий газ оқими келаси йил охирига қадар, қувур орқали бораётган газ эса 2027 йил сентябрь ойигача тўхтатилади.

С.Раҳимов, ЎзА