Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ Молдовага 150 миллион евро миқдорида ёрдам беради
17:10 / 2022-04-04

Европа Иттифоқи Молдовага кредит ва субсидиялар шаклида 150 миллион евро миқдорида макромолиявий ёрдам беради.

Бу ҳақда ЕИ кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Ёрдам Молдованинг жорий геосиёсий контекстдаги барқарорлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериши ва Халқаро валюта жамғармаси дастурида белгиланган тўлов балансини молиялаштиришга бўлган эҳтиёжини қоплаши керак.

Ажратилган маблағ Молдова иқтисодиётини барқарорлаштириш ва ислоҳотлар дастурини амалга оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Ушбу маблағни тўлаш 2022 ва 2024 йиллар давомида тақсимланган учта йўналишда амалга оширилади. Яъни жами 120 миллион евро қулай молиялаштириш шартлари асосида ўрта ва узоқ муддатли кредит шаклида, 30 миллион евро эса грантлар кўринишида берилади.