Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ ҳарбийлари Олимпиада хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради
20:53 / 2024-06-21

Европа Иттифоқига кирувчи кўплаб мамлакатлар полициячилари ва ҳарбийлари энг йирик спорт анжумани давомида хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш учун Парижга келади, деб ёзди “Journal du Dimanche” нашри.

Франция ҳукумати январь ойида Олимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинаётган 18 минг ҳарбий, 45 минг полициячи ва жандармни қўллаб-қувватлаш учун 46 мамлакатга қўшимча куч сўраб мурожаат қилган эди.

Ҳозиргача Польша ва Бельгия ҳарбийлар жўнатилишини расман маълум қилди. Шунингдек, Англия, Германия, Дания, Испания, АҚШ, Литва ва Нидерландия ҳам бу борада ёрдам бериш истагини билдирган.

Таъкидланишича, хорижлик ҳарбийлар хизмат ити ёрдамида портловчи моддаларни топиш ва шу каби ўзига хос вазифаларни бажаради. Францияда жуда кўп ишқибоз сиғдира оладиган камида йигирмата мажмуа мавжуд. Маҳаллий полиция бу масканларни қўриқлашни мустақил уддалай олмаслиги мумкин.

Дарвоқе, Париж дрондан ҳимояланиш бўйича ҳам ёрдам сўраган. Бу жараёнга Англия, Германия ва Испания ҳарбийлари жалб қилинади.
26 июлдан 28 августгача Парижда ёзги Олимпиада бўлиб ўтади, сўнгра Паралимпия ўйинлари бошланади.