Россия-Украина
БМТ Украинада “адолатли тинчлик”ка эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди ва инқирозни мулоқот йўли билан ҳал этишга бўлган интилишларни юқори баҳолайди. Бу ҳақда халқаро ташкилот Бош котибининг расмий вакили Фархан Ҳақ маълум қилди.
“Антониу Гутерриш можарода қатнашаётган ҳар икки томон билан мулоқотни давом эттирмоқда. БМТ вакиллари бу масалада сокин дипломатия йўлида қатнашишга жалб қилинган”, деб қўшимча қилди Ҳақ.
Вашингтон маъмурияти Украинада бўлиб турган Давлат департаменти ва Пентагон мутахассисларига Киевга Америка томонидан етказиб берилган ёрдамни назорат қилиш топшириғини берди. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
“Киевда элчихонамизнинг 45 нафар киши зиммасига шундай вазифа юкланган. Бундан ташқари, Мудофаа вазирлигининг ҳам жойларда ўз мутахассислари бор. Уларнинг барча Қўшма Штатларнинг ҳарбий ёрдамини мақсадли фойдаланишини назорат қилишади”, деб қўшимча қилди вазир.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси кейинги ҳафта Украинага ажратилган маблағларнинг сарфи назорати бўйича масалани кўриб чиқади.
Қўшма Штатлар маъмурияти кўп марта айтганимиздек, Украина атрофидаги зиддият фонида Пекиннинг Москвага ҳарбий ёрдам бермаслигига ишонч билдиришини айтди, Блинкен.
ЕИнинг 27 мамлакат етакчилари 23-24 март кунлари Хитойнинг Украинадаги вазиятга баҳоси ва савдо масалалари баҳслари доирасида саммитда қатнашадилар. Бу ҳақда ЕИ матбуот хизмати Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишелдан иқтибос келтирди.
Саммит ишида БМТ Бош котибининг иштирок этиши кутилмоқда.
Лондоннинг Киевга етказиб бериши мўлжалланаётган уран қўшилган ўқ-дорилар оддий қурол бўлиб, ундан бир неча ўн йилдан бери қўлланиб келинади. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашидаги стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби маълум қилди.
“Бу қурол ўзидан радиация чиқаради, деган хавотирга тушмаслик керак. Соғлиқни сақлаш мутахассислари буни кўп марта синовдан ўтказган”, деб қўшимча қилди Кирби.
Ғарб Украинадаги зиддиятнинг чўзилишига тайёр бўлиши керак, чунки уни ҳал қилиш келажаги кўринмаяпти. Бундай фикрни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг “The Guardian”га билдирди.
Унинг сўзларига кўра, “Россия раҳбарияти ҳали тинчликни режаламаяпти”.
Жаҳон банки, Еврокомиссия ва Киев ҳокимияти Украинани тиклаш учун 411 миллиард доллар зарур бўлишини аниқладилар. Бу ҳақда “Reuters” хабар қилди.
Ўтган йил сентябрь ойида тиклаш ишлари учун 349 миллиард доллар керак, деб баҳоланган эди.
Испания ҳокимияти ЕИ билан ҳамкорликда қурол-яроғлар сотиб олиш тўғрисидаги битимга қўшилишини маълум қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
“Бизнинг ҳукумат 18-бўлиб мазкур ҳужжатни имзолади. Лойиҳага кўра, давлатлар ўз захираларини тўлдирадилар ва Украинага кўмак беришни давом эттирадилар”, дейилади ҳужжатда.
Запорожье АЭС атрофида демилитаризация қилинган зона яратиш ҳақида гап долзарб бўлмай қолди, энди станция атрофида жанговор ҳаракатларни тўхтатиш кўриб чиқилмоқда, деб баёнот берди МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси.
“Ҳозир АЭСга ҳужум уюштирилмаслигининг олдини олиш зарур”.
“TASR” агентлигига интервью берган Словакия мудофаа вазири Ярослава Надя украиналик мутахассислар “МиГ-29” қирувчи самолётларини қабул қилиш ишларини бошлаб юбордилар.
Аброр ХОН,
ЎзА