ЕИ давлатлари Қозоғистондан оладиган кўмир ҳажми ошди
Европа Иттифоқи давлатлари Қозоғистондан кўмир сотиб олиш ҳажмини икки баробар оширди, деб ёзди “Kommersant” газетаси “Eurostsat” маълумотига таяниб.
Таъминот ошиши ЕИга Россиядан кириб келадиган кўмирга қўйилган эмбарго натижасида содир бўлди.
Газета хабарига кўра, Қозоғистон 2022 йил январь-май ойларида ЕИга 1,5 миллион тонна кўмир етказиб берган. Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўп.
“Бир йил аввал апрель ва май ойларида Қозоғистон кўмирининг Европага экспорти атиги 60-70 минг тоннани ташкил этган эди”, деб ёзган таққослаш учун рус нашри.