ЕИ Болгариянинг евроҳудудга қўшилишини маъқуллади
Европа гуруҳига кирувчи давлатлар кечаги йиғилишда ниҳоят Болгария келаси йилдан бошлаб евро ҳудудига қўшилишини маъқуллади. Европа Кенгаши томонидан эълон қилинган баёнотда шу ҳақда айтилган.
Бундан ташқари Европарламент Страсбургда бўлиб ўтган ялпи мажлисда ҳам кўпчилик овоз билан, аниқроғи 531 депутат томонидан ушбу қарор маъқулланган.
Демак, Болгария 2026 йил 1 январдан ЕИнинг 21-аъзосига айланади.
Июнь ойи бошида Еврокомиссия ушбу маълумотни тасдиқлаган эди.