Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ билан ҳамкорлик ривожланмоқда
21:56 / 2022-07-15

Маълумки, жорий йил 17-18 ноябрь кунлари Самарқандда «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» барқарор ўзаро боғлиқлик масаласига бағишланган халқаро конференция ва вазирлар даражасидаги учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур нуфузли анжуманга тайёргарлик жараёни билан танишиш учун Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Шарқий ҳамкорлик, Россия, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари Люк Девинь бошчилигидаги делегация Тошкентда бўлди.

Самарқанд конференцияси 2021 йил декабрда қабул қилинган ЕИнинг «Глобал дарвоза» номли янги стратегияси доирасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича ташкил этиладиган биринчи минтақавий конференция ҳисобланади. Форум ЕИнинг 2019 йилда қабул қилинган Марказий Осиё бўйича стратегиясида келтирилган барқарорлик, тараққиёт ва минтақавий ҳамкорлик мақсадларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашувчи умумий концепция бўйича ички-ташқи минтақалараро мулоқот учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга Марказий Осиё мамлакатларига модернизация жараёнида, инвестицияни рағбатлантириш, рақамлаштиришда ёрдам кўрсатиш, минтақалараро ички савдони, транспорт ҳамда савдо йўлларини диверсификациялашда кўмак бериш борасида ЕИ саъй-ҳаракатининг бир қисмидир.

Ҳар йили ўтказиладиган «ЕИ - Марказий Осиё» вазирлар даражасидаги учрашувда Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили - Европа комиссияси раиси ўринбосари Жозеп Боррел ва халқаро ҳамкорлик бўйича ЕИ комиссари Ютта Урпилайнен иштирок этади. Бу ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради.

Жаноб Люк Девинь мамлакатимизга ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо, Транспорт, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлари ўринбосарлари билан учрашувлар ўтказди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан 1991 йилдан, мамлакат мустақилликка эришгандан бошлаб алоқа ўрнатган. ЕИ биринчи навбатда иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув, рақамли трансформация, яшил ўсиш, барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторини самарали ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатмоқда.

Ғ.Хонназаров, ЎзА