French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ билан ҳамкорлик Қирғизистон ташқи сиёсатида устувор ҳисобланади
15:04 / 2025-02-27

Европа Иттифоқи билан ҳар томонлама ҳамкорлик ва тўлақонли мулоқот Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир, деди республика ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев.

Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати журналистларга маълум қилишича, вазир Европарламентнинг Инсон ҳуқуқи бўйича қуйи қўмитаси аъзолари билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилган.

– Музокарада Қирғиз Республикаси Европа Иттифоқи билан қонун устуворлиги, таълим, рақамлаштириш, транспорт тизими, иқтисодиётни диверсификация қилиш, сармоя ва туризм соҳаларида фаол ишлаётгани таъкидланди, – дейилган хабарда.

Бир кун аввал Европарламент делегацияси Президент Садир Жапаров билан учрашган. Етакчи Бишкек ЕИ билан ҳамкорликка тайёрлигини тасдиқлаган. Шу билан бирга Европарламентнинг Қирғизистондаги вазият бўйича резолюцияларида бир ёқлама ва субъектив муносабат сезилиб турганидан афсусдалигини билдирган.