Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ АҚШга қарши жавоб тарифларини жорий қилиши мумкин
17:51 / 2026-01-22

Агар Гренландия атрофидаги вазият ҳал қилинмаса, Европа Иттифоқи февраль ойининг бошида Қўшма Штатларга қарши жавоб тарифларини жорий қилиши мумкин, деб хабар тарқатди “Financial Times” газетаси.

Шанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп бир нечта Европа мамлакатларига 10 фоиз тариф жорий этилишини эълон қилди, кейинчалик бу тариф 25 фоизгача кўтарилади ва АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича битим тузмагунча амал қилади.

– Жавоб тарифларига келсак, биз уларни жуда тез амалга оширишимиз мумкин, -деди Европа иқтисодиёти бўйича комиссар Валдис Домбровскис. 

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа раҳбарлари бу ҳафта Вашингтонга жавобни муҳокама қилиш учун учрашишини маълум қилди.

С.Раҳимов, ЎзА