ЕИ Aфғонистонга инсонпарварлик ёрдамини 100 миллион еврога оширади
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен “Европа Иттифоқининг ҳолати тўғрисида” парламент ялпи мажлисида маъруза қилди. У Афғонистон билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб, мамлакатга инсонпарварлик ёрдами яна 100 миллион еврога оширилишини таъкидлаган.
Ляйен ўз нутқида Европа Комиссияси ишининг муҳим натижаларини, ҳозирги қийинчиликлар ва ЕИнинг ривожланиш йўналишларини қайд этган.
– Европа Иттифоқи янги рақобат даврига кирмоқда. Минтақавий рақобат даври ва йирик давлатларнинг эътиборини бир-бирига йўналтириш энг жиддий мавзу бўлиб турибди. Aфғонистондаги воқеалар бу ўзгаришга сабабчи эмас, лекин улар бунинг аломатидир, – деган у.
Европа томони афғонистонлик аёллар, болалар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб-қувватлашини айтган.