Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ абортга тақиқ қўйгани учун Польшани танқид қилди
18:17 / 2021-02-25

Польша ҳукумати ҳомилани олиб ташлашга тақиқ қўйилиши тўғрисида қарор чиқарди.

Европа Иттифоқи ушбу масала инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолат бўлгани учун Польшани жиддий танқид остига олган.

Қонунан қабул қилинган қарор мамлакат бўйлаб оммавий норозиликка сабаб бўляпти. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Мальталик сиёсатчи Ҳелена Далли Европа Парламентига аъзо давлатлар “асосий қоидалар”ни ҳурмат қилиши керак, дея таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ЕИга аъзо давлатлар аборт қилиш ҳуқуқини чеклаш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмас.

Бундан ташқари, Европа Кенгаши инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари ва БМТ шафелигидаги айни соҳага ихтисослашган тузилмалари ҳам абортни қонуний тарзда тақиқлаш инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга зид эканини айтган. Польша эса ўз қарорини ўзгартирмоқчи эмас. Ҳукумат вакили Aнжей Марек Садос шундай дейди:

"Полша ҳуқуқ тизимида мустақил ҳисобланадиган суд ва трибунал бошқа ҳокимият органларидан ажралиб туради. Шуни таъкидлашни истардимки, мамлакат соғлиқни сақлаш сиёсати ЕИ фаолияти тўғрисидаги шартномага мос келади. Аёлларнинг ҳомилани олиб ташлаши билан боғлиқ масалани қонунан тартибга солиш ҳам ташкилотга аъзо давлатларнинг ўз масъулиятидир".

Кечаги йиғилишда, шунингдек, Европа Парламенти Aёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги қўмитаси ҳам иштирок этган.

Маълумот ўрнида: октябрь ойида Польша конституциявий суди туғма нуқсони бўлган ҳомилани аборт қилишни ноқонуний, деб топди. Масалан, 2019 йилда қонуний абортларнинг 98 фоизи ҳомила нуқсони сабабли амалга оширилган.

Энди мамлакатдаги аёллар қонунга биноан, агар соғлиғи хавф остида бўлса ёки болада дефект кузатилсагина ҳомиласини олиб ташлаши мумкин бўлади.