Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ 15 давлатга мудофаа харажатини оширишга рухсат беради
12:11 / 2025-07-09

Европа Иттифоқи молия вазирлари 15 давлатга бюджет қоидасидан четга чиқиб, мудофаа харажатини маҳаллий ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизидан 4,5 фоизигача ошириш учун рухсат берди, деб хабар тарқатди Латвиянинг “LETA” агентлиги.

- Европа Иттифоқи молия вазирлари Бельгия, Болгария, Чехия, Дания, Греция, Хорватия, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Португалия, Словакия, Словения, Финляндия ва Венгрияга бюджет интизоми қоидасидан четга чиқишга рухсат берувчи қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, Германия ҳам шундай рухсат сўраган, бироқ ололмаган. Европа комиссиясига узоқ муддатли бюджет режасини тақдим этгандан кейингина "ушбу давлат аризаси баҳоланади".  

24-25 июнь кунлари НАТОнинг Гаагада бўлиб ўтган саммитида аъзо давлатлар 2035 йилга келиб мудофаа бюджетини ЯИМнинг ҳозирги 2  фоиз даражасидан 5 фоизгача ошириш бўйича шартли мажбурият олган.

С.Раҳимов, ЎзА