Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжмандлар “халоскори”
17:35 / 2023-03-05

Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, унинг ҳудудий бўлимлари ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжмандлар учун чин маънода кўмакчига айланди.

Энг асосийси инсон қадри улуғланган юртда жамғармани ташкил этилгани кўплаб муаммоларнинг амалий ечими бўлди. Гулистонлик Отабек Расулов ҳам бундан бир муддат аввал ушбу жамғарма ҳисобидан ажратилган 20 миллион сўм эвазига соғлиги билан боғлиқ муаммосидан халос бўлди.

У коронавирус пандемияси даврида ушбу инфекцияси сабаб бир муддат шифохонада даво муолажаларини олди. Аммо кутилмаганда таянч-ҳаракат аъзоси, сон суяги билан боғлиқ муаммо келиб чиқди. Шифокорларга мурожаат қилди, зарур тиббий текширувлардан ўтди, таянч-ҳаракат аъзолари шакли ва функциялари бузилиши, яъни йирик бўғимлар артрози ташхиси қўйилди. Бундан қутилишнинг бирдан бир йўли мураккаб ва юқори технологик эндопротезлаш амалиёти. Бу эса катта харажатни талаб этади. Кутилмаган бу муаммо, Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида узоқ йиллар давомида ишлаган ва нафақага чиққан Отабек Расуловни ўйлантириб қўйди.

Ёрдам сўраб Гулистон шаҳар ҳокимлигига, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига мурожаат қилди. Унинг, бу мурожаати ўрганилиб, ижобий ечим топди. Унга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Гулистон шаҳар бўлими, унинг ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 20 миллион сўм ўтказиб берилди. Натижада  мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

— "Саховат ва кўмак" жамғармаси жонимга ора кирди, – дейди Гулистон шаҳри "Юксалиш" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган Отабек Расулов. – Ҳозир анча яхшиман. Бироқ, яна битта муаммо борки, ўнг сонимга эндопротез қуйилган бўлса, чап сон суягимда ҳам шу турдаги амалиёт ўтказишим керак. Бу ҳам, харажат талаб этади. Бу масалада ҳам фонднинг, фонд ҳузурида ташкил этилган жамғарманинг кўмаги зарур.  

Аҳамиятли томони Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси  кўплаб касалмандларнинг мушкулини осон қилиб, саломатлигини тиклашида кўмаклашмоқда. Жумладан, сирдарёлик 150 нафар фуқаро жамғармадан ажратилган 496 миллион 614 минг сўм эвазига юрак қон томир тизимибилан боғлиқ  дардидан фориғ бўлди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА