English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжмандлар эътибор ва эъзозда
17:27 / 2022-11-05

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги "Мурувват" интернат аёллар уйидаги хотин-қизлар учун вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан концерт дастури намойиш этилди.

Сирдарё вилояти маданият бошқармасининг "Сирдарё наволари" ансамбли  бадиий раҳбари Асатулла Холиқов бошчилигидаги санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади.

Бу ерда истиқомат қилаётган, якка-ёлғиз, бемор аёллар ва уларнинг тарбиячилари учун дастурхон ёзилди. 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни олдидан вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов бошчилигидаги касаба уюшма ходимлари Сирдарё туманидаги "Мурувват" ногирон аёллар уйидаги  бемор аёллар ҳолидан хабар олди. Уларга кундалик кийим-бош ва гигиеник воситалар топширилди. Шу билан бирга, ушбу муассасада узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган ходимларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари берилди.

– Бу каби тадбирлар нафақат Янгиердаги "Мурувват" интернат  аёллар уйида, Сирдарёдаги "Мурувват ногирон аёллар" уйида ҳам йил давомида ўтказиб борилади, – деди  Сирдарё вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Акбархон Мирзахонов. – Мақсад, тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш. Бу уларнинг кўнглини кўтариш, руҳан тетик ва соғлом бўлишига ёрдам беради.

 

Ш.Суяров,

Ш. Ортиқбоев,(суратлар), ЎзА.