French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машиналари берилди
11:20 / 2023-02-28

Андижон шаҳрида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

Андижон шаҳридаги 94 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Жумладан, Андижон шаҳридаги 4 та секторда сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишсиз, эҳтиёжманд хотин-қизга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида 302 та тикув машинаси, шунингдек, бир гуруҳ хотин-қизларга турли кондитер маҳсулотлари пишириладиган жиҳозлар берилди.  

- Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Улуғбекова. – Бу борада Андижон шаҳрида ҳам изчил ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, субсидия асосида тикув машиналарининг берилиши билан кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланди, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилди.  

Умуман, Андижон шаҳрида кўрсатилаётган эътибор ва берилаётган кенг имкониятлар натижасида субсидия ҳисобига тикув машиналари олиб, ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сафи тобора ортиб бормоқда.  

- Тикувчилик ҳунарини эгаллаганман, лекин тикув машинам йўқлиги учун бу иш билан шуғуллана олмаётган эдим, - дейди Ғайрат маҳалласида яшовчи Фотимахон Юлдашева. – Янги тикув машинаси сотиб олишга эса имконим йўқ эди. Шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари, маҳалламизда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли шароитимизни ўрганиб, субсидия асосида тикув машинаси олишим учун тавсия беришди.  

Бугун мен каби кўплаб аёлларга тикув машиналари берилди. Энди хонадонимда тикувчилик билан шуғулланиб, даромад топиш имконига эга бўлдим.  

Андижон шаҳрида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчи эҳтиёжманд аёл ва қизлар бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган юқоридаги каби ишлар давом эттирилмоқда.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА