French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд хотин-қизларга реабилитация воситалари топширилди
08:56 / 2022-08-26

Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

68 ёшли Мавлуда опа Давлатова ревматоид полиартрит билан оғриганига кўп йиллар бўлди. Аҳволи оғирлашиб, юришга қийналадиган бўлиб қолгач, ногиронлик аравачасига эҳтиёж пайдо бўлди. Ўзи яшайдиган маҳалла хотин-қизлар фаолига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Маҳалла фаоли ўз навбатида реабилитация воситасига зарурати бўлган аёллар рўйхатини шакллантириш жараёнида Мавлуда опани ҳам рўйхатга қўшди. Эҳтиёжмандларга ногиронлик аравачалари топширилди.

– Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар чоракда эҳтиёжманд хотин-қизларга тегишли тартибда реабилитация воситалари ажратиш йўлга қўйилган, – дейди Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бўлим бошлиғи Мансур Исоқов. – Шу кунга қадар жами 154 хотин-қизга реабилитация воситалари бериш орқали амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, 38 та катталар, 4 та кичкиналар учун аравача, 5 та қўлтиқтаёқ, 40 та ҳасса, 35 та катталар эшитиш мосламаси, 7 та болалар эшитиш мосламаси, 10 та юриш мосламаси, 2 та катталар учун тирсакли қўлтиқтаёқ, 4 та кўзи ожиз катталар учун ҳасса, 1 та кўкрак протези, 2 та катталар учун корсет, 4 та 4 оёқли юриш мосламалари берилди.

 

Шуҳрат Суяров, ЎзА