English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд хотин-қизларга грантда ўқиш учун тавсиянома бериш бошланди
15:55 / 2024-05-30

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган ўринлар учун тавсиянома олиш мақсадида талабгорлардан аризалар жорий йил 30 майдан 8 июнга қадар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Тошкент шаҳар Оила ва хотин қизлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, республика олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома бир қатор мезонлар асосида берилади. 

Жумладан, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар, турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар,  ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар, икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари, шунингдек, ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсияномалар берилади.  

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган, шунингдек, умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади. 

Аризалар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда талабгорнинг ўзи томонидан тўлдирилади. Талабгор ариза тўлдираётганда паспорт серияси ва туғилган куни, ой ва йили маълумотларини киритиб, маълумотлари платформада сақланиши бўйича розилик берганидан сўнг кейинги саҳифага ўтилади. Унда яшаш манзили тўлиқ киритилади. Шундан сўнг талабгор белгиланган 6 та мезондан қайси бирига тўғри келса, шу танлайди ва сақлаш тугмасини босса, унга SMS код келади. Ариза SMS орқали юбориладиган код билан тасдиқланади.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА