Сурхондарё вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ишлари фаол амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вилоятда 2025/2026йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам пуллари етказиб берилмоқда.
Жараёнда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилалар, шунингдек, рўйхатга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган, оила аъзолари жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилмоқда. Вилоят бўйича 130 мингдан зиёд оила рўйхатга олинган бўлиб, уларга моддий ёрдам тайинлаш учун 130 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.
[gallery-26381]
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан махсус ахборот конвертлари тайёрланиб, уларда ёрдам пули бериш тартиби, энергияни тежаш бўйича тавсиялар ҳамда қарор асосидаги маълумотлар жой олган. Маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимлар ушбу конвертларни уйма-уй юриб аҳолига етказиб бермоқда.
Мазкур моддий ёрдам пуллари аҳоли учун қишнинг совуқ кунларида иситиш харажатларини қоплашга мўлжалланган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Fw4jGcYmd2k" title="Ehtiyojmand oilalarning isitish mavsumi harajatlari qoplanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Аризалар қабул қилиш жараёни октябрь ойида якунланган, ҳозирда эса ёрдам тайинланган оилаларга тўловларни етказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА