Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларнинг 30 нафар фарзанди қўшимча таълимга жалб этилди
17:38 / 2025-08-28

Бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Муҳриддин Назаров Қашқадарё вилояти Муборак туманининг Бобур маҳалласида ижтимоий ходим бўлиб ишлаб келмоқда. Маҳаллада 4 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Шундан 53 таси камбағал оилалар реестрига киритилган.

Тадбиркор ва ижтимоий ходим ҳамкорлигида камбағал оилалар фарзандларини қўшимча таълимга жалб қилиш ва шу орқали билимли, салоҳиятли кадрларни шакллантириш мақсадида мини лойиҳа ишга туширилди.

Бунда камбағаллик реестрига киритилиб, таълимга жалб қилиш режа қилинган 30 нафар камбағал оилалар фарзанди қамраб олинди.

[gallery-25014]

Маълумот ўрнида айтиш керакки, вилоятда январь-июнь ойларида ижтимоий ходимлар томонидан маҳалласида ногиронлиги бўлган ҳамда камбағаллик реестрига киритилган оилаларнинг болалари таълим олиши, касб-ҳунарга ўргатилиши орқали уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича 166 та “кичик лойиҳа” амалга оширилган. Шундан камбағал оилалар фарзандларининг 254 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 377 нафарининг бандлиги таъминланган, 342 нафари фан ва спорт тўгаракларига жалб қилинган.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири