Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда
10:53 / 2021-05-13

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари, овул ва маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари билан биргаликда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва ногиронлиги юзасидан "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар ҳолидан хабар олинмокда.

Яқинда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига асосан, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан Тўрткўл туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг моддий аҳволини яхшилаш ва ўз-ўзини иш билан таъминлашига кўмаклашиш мақсадида 110 та хонадонга товуқ тарқатилган эди. Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида яна бир саховат иши амалга оширилди.

– Хайрия тадбирида эҳтиёжманд оилаларга 12 турдаги 250 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати У.Аллабергенова. – Шу билан бирга жойларда фуқароларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, уларнинг қонуний ечимини топиш чоралари кўрилмоқда.

Умуман олганда, Рамазон ойи муносабати билан тумандаги ўзгалар ёрдамига муҳтож 300 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларининг манзилли етказиб берилишида сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимлари, фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда депутатлар фаоллик кўрсатди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА