Бухоро вилояти Когон шаҳар Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи Илҳом ва Маъмура Рўзиева эшитиш ва гапиришида нуқсони бўлса-да, хусусий секторда ишлаб, ўз меҳнатлари билан кун кечириб келмоқда. Уларнинг икки нафар фарзанди эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилган.
Ижтимоий ходим ташаббуси билан оилага бир қатор ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, фарзандлари учун дарс тайёрлашга мўлжалланган стол-стул олиб берилди. Шунингдек, электр энергияси учун компенсация тўлови ҳам расмийлаштирилди. Жорий ойда эса меъёрдан ортиқ ишлатилган электр энергияси учун ҳам тўлов амалга оширилди.

Шундай имтиёз Нигина Сайфуллаева ва унинг қизи учун ҳам тақдим этилди. Ижтимоий ходимнинг ташаббуси билан компенсация тўлови расмийлаштирилиб, унга ҳам ортиқча сарфланган электр энергияси учун маблағ ажратилди.
Маълумот учун, Бухоро вилояти бўйича жами 68 083 нафар шахсдан электр энергияси компенсацияси учун ариза олинган бўлиб, уларнинг 9 715 нафарига 170 миллион сўмлик тўловлар амалга оширилди. Мазкур чора-тадбирлар эҳтиёжманд оилаларнинг фаровонлигини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.