Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларга ун тарқатилди
15:15 / 2022-06-29

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан “Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул ун тарқатилмоқда.

Нукус туманида ўтказилган тадбирда 10 та эҳтиёжманд оиланинг 27 нафар аъзосининг ҳар бирига 20 килограмман бепул ун берилди. Бундай тадбирлар Оролбўйининг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.

ЎзА