Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
11:48 / 2026-03-04

Рамазон ойида Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти Касби туманининг Қатағон маҳалласи мисолида бу борадаги ишлар кўламини кўриш мумкин. Маҳаллада жами 110 та эҳтиёжманд оилага бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Унга кўра, оилаларга 1 миллион сўм ва 500 минг сўм миқдорида пул маблағлари берилди.

Жумладан, маҳаллада яшовчи Норқул Тўхтамишов оила боқувчиси ҳисобланади. Бироқ соғлиғидаги муаммолар сабабли у II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс сифатида рўйхатга олинган. Давлат томонидан кўрсатилган моддий ёрдам мазкур оилага ҳам етказилди.

Фуқаро билдиришича, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик Рамазон ойида аҳоли учун катта маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш бўлмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири