Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларга бепул ун тарқатилди
22:45 / 2022-06-22

Самарқанд

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга 300 минг сўмдан, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Самарқанд вилоятида ҳам 444 минг нафарга яқин фуқароларга ушбу моддий ёрдам пуллари белгиланган тартибда икки ҳафта ичида етказиб берилди.

Шунингдек, қарорда ҳокимлар, сектор раҳбарларига “Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиш белгиланган эди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлимидан маълум қилишларича, қарорнинг мазкур банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг июнь ойида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлимининг туман, шаҳар бўлинмалари томонидан халқ депутатлари кенгашларининг тегишли қарорларига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 3,57 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу орқали вилоятдаги “Темир дафтар”да рўйхатда турган 10147 та оилада истиқомат қилаётган 39678 нафар аъзоларнинг ҳар бирига 20 килограммдан, жами 793,5 тонна ун маҳсулоти бепул тарқатилди.

 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА