Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди
14:19 / 2022-05-02

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов бошчилигида эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахс бор оилалар эгалари ҳолидан хабар олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тумандаги 10 та жоме масжидида Ҳайит намозини адо этиш учун йиғилган намозхонларга барча қулайлик яратилди.

Мискинларга ёрдам бериш, касал инсонларниниг ҳолидан хабар олиш ота-боболаримиздан келаётган азалий қадрият ҳисобланади. Туманнинг саховатпеша инсонлари томонидан савобли ишлар бажарилди. Улар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахс бор хонадонларда бўлиб, Рамазон ҳайити билан табриклади.

Тадбирда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси масъуллари ҳам иштирок этиб, ҳар бир хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Хайрия тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА