“Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Дилшодбек Усмонов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Наврўз ва Қўрғонча маҳалларида яшаётган ногиронлиги бор оилалар ҳолидан ҳабар олиб, улар билан самимий суҳбатлашди.
Муаммоларини тинглади.
Жумладан, Қарши шаҳридаги Наврўз маҳалласида яшовчи Юлдуз Ботировага тикув машинаси, Қўрғонча маҳалласида яшовчи Хумор момо Раҳмоновага ногиронлик аравачаси топширилди.

– Соғлигимда муаммолар кўплиги сабаб уйда ўтириб қолдим, – дейди Юлдуз Ботирова. – Даволанишим учун кўп маблағ талаб этилгани боис молиявий муаммоларга дуч кела бошладик. Турмуш ўртоғим муқим ишламайди. Қўлдан берганга қуш тўймас деганларидек маҳалладан бериб турилган ёрдам пуллари ҳам эҳтиёжларимизга етмай қолди.

Шу боис ижарага тикув машинаси олиб буюрма асосида кийим-кечак тика бошладим. Ҳар ҳолда оила бюджетига ёрдам бўлади. Ҳозир шогирдлар ҳам тайёрлаяпман. Аммо тикув дастгоҳи бировники. Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари ҳолимдан хабар олиб, янги тикув машинаси совға қилишди. Биз каби эҳтиёжманд оилаларга қаратилаётган эътибордан кўнглим тоғдек кўтарилди.

Ўлмас Баротов,ЎзА