Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланмоқда
14:59 / 2025-09-22

Аҳоли бандлигини таъминаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг яшаш шароитини яхшилаш борасида мамлакатимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир маҳалладаги аҳолининг турмуш даражасини маълум даражада яхшилашга қаратилган ишлар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида ҳам эҳтиёжманд аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, ижтимоийлашувини таъминлаш ва уларга муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жиҳатдан, Тошкент шаҳар Бектемир туманида изчил ишлар йўлга қўйилган. Масалан, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 630 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Уларнинг 52 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. Шунингдек, 54 оила “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” АТга киритилган. 25 нафар оила “Камбағаллик реестри”га киритилган бўлиб, улар билан индивидуал назорат режаси асосида ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллада фаолият кўрсатаётган ижтимоий ходим Улуғбек Абдуллаевнинг манзилли ёндашуви билан бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Хусусан, маҳалла даражасидаги ресурслардан фойдаланган ҳолда 4 нафар фуқаро “Камбағаллик реестри”дан чиқиб, оилавий даромади яхшиланган.  

Бир мисол, Одина Инсопова фарзандини уйда парвариш қилаётгани сабабли ишлаш имкониятига эга эмас ҳамда оила бирламчи эҳтиёжларга муҳтожлиги бор эди. Ижтимоий ходим ташаббуси билан маҳалла даражасидаги ҳомийлар томонидан хонадони таъмирлаб берилди. Шунингдек, фарзанди имтиёзли мактабгача таълим муассасасига (боғча) жойлаштирилиб, фуқарога ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилди. Ўзи тикувчиликка ўқитилиб, бандлиги таъминланди. Ушбу саъй-ҳаракатлар нафақат бир оилани қўллаб-қувватлаш, балки бошқа эҳтиёжманд хонадонлар учун намуна сифатида хизмат қилмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА