Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
08:47 / 2022-09-05

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлинмаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.

Байрам кунларида “Темир дафтар”га киритилган 8 та эҳтиёжманд оиланинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 400 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти топширилди.

– Мамлакатимизда ёрдамга муҳтож оилалар ҳамиша эътиборда, – дейди “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Алтин Палванова. – Байрам кунларида ҳолимиздан хабар олишгани учун миннатдормиз.

Хайрия тадбирлари шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА