French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилага кўмак берилди
14:35 / 2025-12-11

Бухоро вилояти Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласида яшовчи уй бекаси Зилола Тиллаева 4 нафар фарзанднинг онаси. Катта фарзанди Султонжон болаликдан ногирон. У 14 ёшга кирганига қарамай, таълимга жалб қилинмаган эди.

Маҳаллада ўтказилган хатлов жараёнида ижтимоий ходим томонидан оила ҳолати ўрганилди. Зилола опага инклюзив таълим бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Фарзанди тегишли муассасага жалб этилиб, амалий кўмак кўрсатилди. Оиланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, индивидуал хизматлар режаси тузилди.

Султонжон кундузги парвариш хизматига жалб қилиниб, унинг ривожланиши ҳамда ижтимоий мослашувига шароит яратилди. Оила “Камбағал оилалар реестри”га киритилди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш имконига эга бўлди.

Зилола Тиллаева учун бола нафақаси тайинланди ва табиий газ ва электр энергияси бўйича бир мартали моддий ёрдам тўлаб берилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Бугун оила давлат томонидан берилган имкониятлардан фойдаланиб, ҳаёт сари қадам қўймоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.