French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд инсонларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда
09:15 / 2023-12-20

Бугунги кунда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан жойларда оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжларини ўрганиш натижасида уларнинг ижтимоий паспортлари шакллантирилмоқда. Шунинг баробарида эҳтиёжманд қатлам вакилларига индивидуал тартибда ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатилмоқда.

Навоий вилояти Навбаҳор туманида 75 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кекса ва ногиронлиги бор шахслар рўйхати тузилди. Уларга 10 нафар ижтимоий ходим ассистентлари хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, туманда жорий йилда 265 нафар фуқаро протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланган бўлса, 170 нафарига сиҳатгоҳларга бориш учун йўллан берилди.

Бундан ташқари ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни кенгайтириш ҳамда улар ўртасида спортга қизиқувчилар қамровини янада ошириш мақсадида параспорт турлари бўйича мураббийлар ажратилиб, мунтазам равишта машғулотлар олиб борилмоқда. Жумладан, биргина пара енгил атлетика бўйича туманда 40 нафар ёшлар қамраб олинган.

[gallery-15135]

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА