Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд фуқароларга ифторлик
14:43 / 2023-03-28

Рамазон – нафақат ибодат, Аллоҳнинг ажру савобларига эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.

Рамазон – нафақат ибодат, Аллоҳнинг ажру савобларига эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.  

Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Андижон вилояти маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.  

Жалақудуқ туманидаги Деҳқонобод маҳалласида бир дастурхон атрорфида йиғилган маҳалладошлар бундай эътибордан беҳад хурсанд бўлди. Нуроний отахон ва онахонлар юртимизга тинчлик, қут-барака, халқимизга аҳиллик тилаб дуолар қилди.  

Бўстон тумани, Обод маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар учун ташкил этилган ифторликда туман ҳокими Санобархон Носирова, туман бош имом-хатиби Муҳаммадали Усканов иштирок этиб, барчани Рамазон ойи билан муборакбод этди.  

Саховатли бўлиш, эҳтиёжмандларга меҳр-эътибор кўрсатиш, хайрли ва эзгу ишларга камарбаста бўлишдек халқимизга хос ифторлик тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА