Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд фуқароларга бепул қуёш панеллари ўрнатиб берилмоқда
10:14 / 2023-03-04

Жорий йилнинг 16 февраль куни «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йилда умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилади.  

Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури амалга оширилади.

Мазкур қарор ижроси доирасида бошланган ишлар кўлами кундан кунга кенгайиб бормоқда. Сўх туманидаги “Сўх” ва “Обишир” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиб берилди.

Айни кунга қадар «Сўх» маҳалла фуқаролар йиғини, Обишир кўчасида умргузаронлик қилаётган, II-гуруҳ ногирони, «Темир дафтар»га киритилган Иродахон Нарзидинова бу беминнат дастёр хизматидан фойдаланмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Умияхон  

Ҳомидова хонадони ҳам «қуёшли хонадон»га айланди.

 

ЎзА