Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан ташкилот ва муассасаларда самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар рағбатлантирилмоқда.
Айниқса, кўп болали, кам таъминланган, эҳтиёжманд аёлларга касаба уюшмаси эътибор қаратиб, уларнинг беш нафарига сиҳатгоҳга бепул йўлланма берди.
Касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан йўлланмалар ўз эгаларига топширилар экан, ходимларга ғамхўрлик кўрсатиш, ижтимоий ҳимоялаш каби масалалар касаба уюшмаларининг диққат марказида эканлиги таъкидланди.
Сиҳатгоҳга йўлланма олганлар қаторида "Fargonaazot" АЖ кимёвий таҳлил лаборанти Феруза Мамажонова, Ёзёвон тумани 21-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шаҳноза Хўжаева, Тошлоқ туманидаги “Posco internetional textile” хорижий корхонаси йигирувчиси Одинахон Муйдинова, Фарғона шаҳар болалар шифохонаси ҳамшираси Феруза Меҳмонова ҳамда Фарғона ҳарбий госпитали ҳамшираси Гўзалхон Абдусуфхоновалар бор.
– Ғамхўр инсонлар мени Мустақиллик байрами билан қутлаб, “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланма совға қилди, - дейди " Феруза Мамажонова. - Кўрсатилган бундай эътибордан жуда мамнун бўлдим.
Ҳилолахон Мамазияева,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Фарғона вилояти кенгаши ижтимоий суғурта
бўлими етакчи мутахассиси.
ЎзА