Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд аҳолининг коммунал тўловлари тўлаб берилди
15:46 / 2023-03-10

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан «Инсонга эътибор – оила ва жамият ривожининг пойдевори» мавзуида хайрия акцияси ўтказилди.

Акция доирасида Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 та оиланинг коммунал тўловлар бўйича мавжуд 2 миллион 730 минг сўмлик қарздорлиги тўлаб берилди. Шунингдек, барча эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.  

Жумладан, лойиҳа доирасида Шаҳрисабз шаҳри «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган Барно Пирназарованинг электр энергиясидан юзага келган 150 минг сўм қарздорлиги хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобрақамига ўтказилди.  

 

ЎзА