English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд аҳоли қатламига 2 миллиард сўмдан зиёд хайрия ёрдами кўрсатилган
15:36 / 2022-08-23

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида "Маҳалла” жамоат фонди томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига жами 2 миллиард 120 миллион сўмдан ортиқ хайрия ёрдамлари кўрсатилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда фонд ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов маълум қилди.

- Жумладан, 301 нафар юртдошимизга соғлиғини тиклаш учун қарийб 300 миллион сўм, 9 нафар ватандошимизга эса мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун 35 миллион сўм маблағ йўналтирилди, - дейди Ҳ.Саломов. - Шунингдек, кам таъминланган юртдошларимизга салкам 1 миллиард сўмга кундалик истеъмол маҳсулотлари, 138 миллион сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари олиб берилди. 400 миллион сўмдан зиёд нақд пул кўринишидаги маблағлар хайрия қилинди. Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий шароити оғир аҳоли қатлами тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун тикув машиналари, маиший техника воситалари билан таъминланди. Эҳтиёжманд аҳоли қатламининг фарзандларини ёзги оромгоҳларда ҳордиқ чиқаришга ҳам кўмаклашдик. Бунинг учун фонд маблағлари ҳисобидан 700 миллион сўмга яқин маблағ сарф этилди.  
 
Таъкидланишича, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳам аҳолини манзилли қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётир. Фонд ҳузурида ташкил этилган мазкур жамғарма ҳисобидан ўтган 6 ой давомида эҳтиёжманд аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш, “темир дафтар” ва “аёллар дафтари”га кирган фуқароларга 100 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам ажратилган.  

 

М.Қосимова,  
ЎзА