Эҳтиётсизлик оқибатида икки оёғидан айрилиб, хотирасини йўқотган аёл Ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Г.Н исмли фуқаро Новосибирск – Самарқанд авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Бундан бир неча йиллар илгари ишлаш мақсадида Новосибирск шаҳрига келган фуқаронинг ҳаёти шифокорлар ёрдамида сақлаб қолинди. Бундан ташқари у хотирасини ҳам йўқотди.
Фуқарога Бош консулхона томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилди, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан авиа чипта сотиб олишга кўмаклашилди.