ЕХҲТ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гатсек бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Партия раиси Алишер Қодиров европалик меҳмонларни партиянинг мақсад ва вазифалари, партиявий ғоялар ижроси бўйича қилинган ишлар билан таништирди. Шунингдек, партия томонидан электорат манфаатларига хизмат қилувчи ташаббус қилинган қонунлар, концепциялар ва дастурлар ҳамда йирик лойиҳалар юзасидан маълумот берди.


Самимий руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
М.Комилова, ЎзА