French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ миссияси Донбассда оғир қуроллардан кенг фойдаланилаётганини қайд этди
15:46 / 2022-02-21

ЕХҲТнинг Украинадаги махсус мониторинг миссияси (МММ) Донбассда Минск битимида тақиқланган оғир қуроллардан кенг фойдаланилаётганини қайд этди. Бу ҳақда якшанба куни ЕХҲТ бош котиби Хельга Шмид айтиб ўтди.

"Бу вайроналар ва йўқотишларга сабаб бўлмоқда, – деб ёзди Шмид в Twitterда. – Тинч фуқаролар ҳаётини хавфга қўйиб бўлмайди. Томонлар хавфсизлик ҳудудларидан оғир қуролларни олиб чиқишга, ўт очиш режимига амал қилиш ва тинч аҳоли ҳимоя қилинишига чақирилган". Украинанинг шарқида чегарадаги вазият ўтган пайшанба куни кескинлашди. Донецк ва Луганск халқ респбликалари ҳудудида сўнгги ойлараги энг фаол ҳаракатлар бошланди.

Жума куни жанговар ҳаракатлар кучайгани сабабли ушбу ҳудудлардан тинч аҳоли Россияга кўчирила бошланди. Шанба куни эса, иккала республикада ҳам умумий сафарбарлик эълон қилинди.