Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ кузатувчилари Наманганда
17:23 / 2024-10-03

Сайлов жараёнларининг ошкора ва ҳаққоний тарзда ўтишини таъминлашда кузатувчиларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, халқаро кузатувчиларнинг сиёсий кампаниядаги иштироки жараёнларда ошкоралик муҳити яратилишига хизмат қилади, қолаверса, фуқароларнинг сайловларга ишончини орттириб, фаоллигини таъминлайди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари айни шу мақсадда Наманганга ташриф буюрди. ЕХҲТ миссиясининг кузатувчилари – Германия давлатидан Кати Хётгер ҳамда Буюк Британия қироллигидан Мартин Брукс Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлигига сайловларни ўтказувчи Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди. 

Ҳудудий сайлов комиссияси раиси, Наманган давлат университети ректори, профессор Собитхон Турғунов ЕХҲТ миссияси вакиллари билан олиб борган мулоқотлари чоғида жорий йил 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган парламент ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари, миллий сайлов амалиётига татбиқ этилган янгиликлардан яна бири “E-Saylov” ахборот тизими ва мазкур тизимнинг афзалликлари юзасидан батафсил маълумот берди. 

Хусусан, сайлови кампанияси тобора қизғин паллага кириб бораётгани, бу масъулиятли жараён Сайлов кодексида белгиланган тартибларга биноан изчиллик билан мувофиқлаштириб борилаётганлиги таъкидланди. Ўз навбатида, ҳудудий сайлов комиссияси раҳбари халқаро кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларда ошкораликни таъминлаш мақсадида тадбирларнинг тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги ахборотлар энг, аввало, сайловчиларга ҳамда сиёсий партияларга Марказий сайлов комиссияси ҳамда ҳудудий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тезкорлик билан етказилаётганини маълум қилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.