Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари Экопартиянинг сиёсий жараёнлардаги фаолиятини юқори баҳолади
14:48 / 2025-09-15

Аввал хабар берилганидек, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) вакиллари мамлакатимизда бўлиб, сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, делегация вакиллари Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида ҳам бўлиб, партия раҳбарияти билан учрашди.

Учрашув давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, сиёсий партиялар фаолиятидаги муҳим ўзгаришлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев Ўзбекистон Экологик партияси ҳақида меҳмонларга маълумот берар экан, мамлакатдаги энг ёш сиёсий партия эканини, қисқа муддат ичида янги сиёсий куч сифатида шакллангани, парламент сайловларида муносиб иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлик ўринларига эга бўлганини айтиб ўтди.

Ўз навбатида, ЕХҲТ ДИИҲБ Сайлов департаменти бошлиғи ўринбосари Улви Ахундлу Ўзбекистон Экологик партиясининг мамлакатдаги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этаётгани ва ўтган сайловларда яхши натижаларга эришганини юқори баҳолади.

М.Комилова,

ЎзА