French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси: сайловга юқори даражада тайёргарлик кўрилган
18:25 / 2023-07-10

Бугун пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари иштирокида Президент сайлови дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, 8 май куни Президентнинг “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан ушбу муҳим сиёсий воқеа 2023 йил 9 июль куни ўтказилиши белгиланди.

Сайлов кодексида давлат раҳбари сайловини муддатидан илгари ташкил этиш тайинлаган тақдирда тадбир икки ой ичида ўтказилиши белгилаб қўйилган. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддати Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. Тайёргарлик миллий қонунчиликда назарда тутилган ташкилий ишлардан бошланади.

МСК томонидан 2023 йил 10 майда муддатидан илгари Президент сайлови кампаниясига старт берилди. Президент сайловини ўтказиш билан боғлиқ барча ишлар МСК ҳамда округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан Конституция, Сайлов кодекси, МСК қарорлари, шунингдек, тақвим-режага мувофиқ амалга оширилди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар тартиби, босқичи ва муддати ҳақидаги холис ахборотларни сайловчилар ва сиёсий партияларга белгиланган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали тезкорлик билан етказиш таъминланди.

ЎзА