English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕХҲТ делегацияси билан учрашув
17:42 / 2022-07-19

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси раҳбари Владимир Мисевни қабул қилди.

Суҳбат чоғида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва ушбу тадбирни ўтказиш доирасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. 

Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ДИИҲБ билан конструктив ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашганини мамнуният билан қайд этди. Жумладан, сайловни кузатиш бюросининг тўлиқ миқёсдаги миссиялари парламент (2019 йил) ва Президент сайлови (2016 ва 2021 йиллар)да иштирок этди.

[gallery-7965]

Учрашувда Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегациясига режалаштирилган конституциявий ислоҳотнинг асосий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Асосий қонунга киритилган ўзгартишлар “Инсон қадри учун” бош тамойилини ҳаётга татбиқ этишга қаратилгани қайд этилди. 

Янгиланган Конституция Ўзбекистонни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, кафолатини яратиши зарурлиги таъкидланди. Бўлажак референдумда Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун Марказий сайлов комиссиясига ҳар томонлама кўмаклашиш, хориждаги ватандошларимизнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш устувор йўналишлар эканлиги маълум қилинди. 

Ўз навбатида, ДИИҲБ вакиллари режалаштирилган республика референдумини миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқ тайёрлаш ва ўтказишда Ўзбекистон томони билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА