English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эгизак спортчилар шижоати
15:59 / 2019-09-14

Урганч туманидаги Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машғулот базасида ёшлар ўртасида ёзги биатлон бўйича Хоразм вилояти кубоги мусобақаси ўтказилди.


Урганч туманидаги Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машғулот базасида ёшлар ўртасида ёзги биатлон бўйича Хоразм вилояти кубоги мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят техник ва амалий спорт турлари марказининг жорий йилги тақвим режасига асосан уюштирилган мазкур мусобақада Қўшкўпир тумани ўқув спорт техника клуби жамоаси аъзолари, эгизак спортчилар – Одамбой Раҳимов ва Ҳавожон Раҳимовалар тезкорлик ва мерганлик борасида маҳорат кўрсатиб, мос равишда ўғиллар ҳамда қизлар ўртасидаги биринчиликда зафар қучишди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди

Бунинг баробарида, Қўшкўпир тумани ЎСТК жамоаси умумжамоа ҳисобида ёзги биатлон бўйича 2019 йилги вилоят кубогини қўлга киритди.

Эндиликда, Хоразм воҳасининг энг моҳир ёш ёзги биатлон усталари 18-21 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон биринчилигида иштирок этишади.